Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов фахрийлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-07-13 15:55:00 / Янгиликлар

Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов тизим фахрийлари билан самимий ва очиқ мулоқот олиб борди. Мулоқот давомида фахрийларнинг соҳа ривожига оид таклиф ва ташаббуслари, кўп йиллик хизмат фаолияти давомида орттирган тажрибалари ҳамда амалий тавсиялари тингланди.
Шунингдек, фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой ҳаётий ва касбий тажрибасидан ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш, тажрибали мутахассислар билим ва кўникмаларини навбатдаги авлодга изчил етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вазир фахрийларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари, ташаббуслари ҳамда устозлик тажрибаси тизимни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Учрашув очиқ ва конструктив руҳда ўтказилди.







