ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️
2026-07-13 14:20:00 / Янгиликлар
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ!
🏛 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси Сизларни бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликларига ўқишга таклиф этади.
👨🎓 БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ
1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
2. Кимё муҳандислиги;
3. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси.
Бакалавриатга ҳужжат топшириш учун номзодлар my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар. Бакалавриат йўналишига ҳужжатларни Давлат тест маркази қабул комиссиясининг тегишли қарори билан белгиланган муддатларда ҳужжат топширишингиз мумкин.
🎓 МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ
1. Экология;
2. Кимёвий технология;
3. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги.
📚Таълим кундузги ва масофавий шаклларда ташкил этилади.
Магистратурага ҳужжатлар 1-июльдан 31-июльгача my.edu.uz уз платформаси орқали онлайн қабул қилинади.
🌐 Қўшимча маълумотлар: Академиянинг расмий веб-сайти; https://gov.uz/oz/fvv-akademiya
Академиянинг расмий телеграм каналида https://t.me/fvvakad_uz мунтазам эълон қилиб борилади.
📍Манзил:
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Дўстлик кўчаси, 5-уй.
Телефон: 55-520-76-96 ички рақам 5020.
