"Долзарб 60 кун" кенг қамровли профилактик тадбирини самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди
2026-07-09 09:55:00 / Янгиликлар

Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Долзарб 60 кун" кенг қамровли профилактик тадбирини самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда тадбир доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишларда аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги маданиятини янада юксалтириш, профилактик тарғибот ишларини кучайтириш, хонадонлар, ижтимоий соҳа объектлари, дала майдонлари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳаллалар кесимида тушунтириш ишлари, тарғибот тадбирлари, рейдлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро мувофиқлаштирилган профилактик чора-тадбирларни изчил амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




