Ҳисорак сув омборида кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.
2026-07-04 10:10:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари томонидан Шаҳрисабз туманида жойлашган Ҳисорак сув омборида кичик ҳажмли кемалар эгалари иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида кема ва бошқа кичик ҳажмли сузиш воситаларини хавфсиз бошқариш, улардан фойдаланишда амалдаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, қутқарув жилетларидан мажбурий фойдаланиш, сувда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда техник хавфсизлик талабларига амал қилиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.




