Пайшанба — “Ёшлар куни”: мулоқот ва янги имкониятлар
2026-07-02 19:20:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан ҳудудларда “Раҳбар ва ёшлар”, “Уч авлод” учрашувлари ҳамда давра суҳбатлари кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирларда оталиққа олинган ёшлар, волонтёрлар, шунингдек уюшган ва уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди. Батафсил...
Учрашувлар давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллашлари ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.









