Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов Тошкент вилоятида ёшлар билан учрашди
2026-07-02 14:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазири бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ва ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўзининг узоқ ҳаёт йўли тўғрисида сўз юритиб, касбий билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан мурожаат қилиб, вазирдан батафсил ва ҳаётий жавоблар олдилар. Суҳбат самимий руҳда ўтиб, ёшларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, вазирнинг ҳаётий тажрибаси ёшларни руҳлантирди.
Тадбир якунида, иштирокчи фаол ёшларга Фавқулодда вазиятлар вазирининг "Фахрий ёрлиғи" ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Албатта, ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг келажаги, миллатнинг эртанги куни, давлатнинг таянчи. Уларнинг қалбида ишонч ва ғурурни уйғотиш, орзу-интилишларига йўл очиш эса бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.









