Қашқадарё вилояти ФВБ томонидан Китоб туманида жойлашган болалар оромгоҳида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди
2026-07-02 10:05:00 / Янгиликлар

Тадбирда дам олаётган болажонларга қутқарув техникалари ҳамда қутқарув асбоб-ускуналарининг вазифалари ва улардан фойдаланиш тартиби амалий кўргазмалар орқали тушунтирилди.
Шунингдек, болаларга ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Якунда эса зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, бинодан хавфсиз эвакуация қилиш тартиби ҳамда ўзини ҳимоя қилиш усуллари амалий машғулотлар орқали ўргатилди.




