"Коррупция - иқтисодий ва ижтимоий муаммолар манбаи!"
2026-06-29 18:05:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Хоразм ва Фарғона вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида "Коррупция - иқтисодий ва ижтимоий муаммолар манбаи!" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бундан асосий кўзланган мақсад шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши, шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишдан иборат.



