Пайшанба — “Ёшлар куни”: мулоқот, имконият ва амалий кўмак майдони
2026-06-25 19:20:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан ҳудудларда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари, “Очиқ эшиклар” ҳамда давра суҳбатлари каби маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ушбу тадбирларда оталиққа олинган ёшлар, ўқувчи ёшлар, шунингдек уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди.







