“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ҳудудий бош бошқармалар, бошқармалар ва таркибий тузилмалар шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбирлар ташкил этилди.
2026-06-25 17:15:00 / Янгиликлар
Тадбирда масъуллар томонидан 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан “Қуролли Кучлар сафларида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга оърин йўқ!” мавзусида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари жамият ва шахс ҳаётига зарарли таъсири ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳарбий ва хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, хизмат ва кундалик ҳаётда қонунийликка қатъий риоя этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.








