Ёнғин-қутқарув спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро турнир совриндори
2026-06-22 18:05:00 / Янгиликлар

Унда, иштирокчи жамоалар 4 та шарт бўйича бўйича ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, 4х100 метрлик ёнғин ўчириш эстафетаси ҳамда жанговар ёйилиш турида ўзаро беллашди.
Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шахсий ҳисобда аёллар терма жамоаси аъзоси Юсупова Майсара Комил қизи “100 метрга тўсиқлар оша югуриш” турида 16,29 сония натижа қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди ҳамда ушбу йўналишдаги юқори маҳоратини яна бир бор намоён этди.
Шунингдек, мазкур турда эркаклар терма жамоаси аъзоси Жулдасбеков Эрдавлет Мухтор ўғли 15,70 сония натижа билан фахрли 3-ўринни эгаллади.
Мусобақа якунларига кўра, жамоамиз томонидан 5 та кубок, 1 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медал қўлга киритилди.
Спортчиларимизни ушбу юксак натижалар билан самимий табриклаб, келгусидаги мусобақаларда ҳам уларга омад ва янги зафарлар тилаймиз.








