Жиззахда ёқилғи қуйиш шохобчаларида хавфсизликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
2026-06-22 12:45:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ФВБ томонидан дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида барча турдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, ёқилғи қуйиш шохобчаларида мавжуд ҳолат ва аниқланган камчиликлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, вилоят ҳудудидаги газ тўлдириш шохобчаларида ўтказилган ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган бир қатор ҳолатлар аниқланди. Масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.




