Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари томонидан Сирдарё вилоятида ўқув-семинар ўтказилди
2026-06-21 16:50:00 / Янгиликлар

Ўқув-семинар давомида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш, аҳоли яшаш хонадонлари ва ижтимоий-иқтисодий объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, фавқулодда вазиятларларни олдини олиш, оқибатларини самарали бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ходимларнинг касбий тайёргарлигини мунтазам ошириш, фавқулодда вазиятларда тўғри ва мувофиқлаштирилган ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Семинар якунида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олиниб, масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



