Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов раҳбарлигида Тошкент шаҳрида ўқув семинари бўлиб ўтди
2026-06-20 15:10:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлардан муҳофаза қилиш соҳасида хавфсизлик чораларини кучайтириш, профилактика ишларини самарали ташкил этиш ҳамда ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш мавзусида ўтказилган ушбу семинарда вазирлик марказий аппарати, Тошкент шаҳар ФВББ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Семинар давомида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда соҳадаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, таҳлиллар асосида келгуси фаолиятнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Тадбир якунида раҳбар ходимларга профилактик тадбирлар ва ўқув машқларини самарали ташкил этиш, хизмат фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.






