Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Маънавият қалқони” китобхонлик танловининг биринчи босқичи ўтказилмоқда
2026-06-20 10:55:00 / Янгиликлар
Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси, Андижон тумани ФВБ ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ОФВБларида танловнинг дастлабки босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Танлов тасдиқланган Низом асосида контракт асосидаги ҳарбий хизматчилар, ФВВ Академияси курсантлари, Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҲАЛ ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида алоҳида-алоҳида ўтказилмоқда.
Бу каби тадбирлар қутқарувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, шахсий таркибнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.






