Хавфсизлик сабоқлари ва ёшлар шижоати бирлашган кун
2026-06-20 10:05:00 / Янгиликлар
“Ёшлар ойлиги” доирасида Фарғона ва Андижон вилоятлари ФВБ ходимлари томонидан ёзги болалар оромгоҳларида ёшлар билан учрашув ҳамда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ФВБ ходимлари томонидан "Очиқ эшиклар куни" маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Тадбирлар давомида ёшларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳамда чўмилиш мавсумида амал қилиниши лозим бўлган хавфсизлик чоралари юзасидан тушунтиришлар берилиб, махсус техникалар намойиши ўтказилди.
Бундан ташқари, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли қизиқарли ўйинлар, амалий машғулотлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбир ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, уларнинг хавфсизлик маданиятини оширишга хизмат қилди.







