Бўстонлиқдаги болалар оромгоҳида “Фуқаро муҳофазаси” мавзусида амалий семинар ўтказилди
2026-06-19 17:50:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан Фуқаро муҳофазаси институти билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманида жойлашган “Алоқачи” болалар дам олиш масканида дам олаётган болалар учун “Фуқаро муҳофазаси” мавзусида амалий семинар ҳамда кўргазмали ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш қоидалари, шунингдек, бирламчи хавфсизлик кўникмалари юзасидан амалий ва назарий тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбир болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилди.
Хавфсизлик қоидаларини билиш ва уларга қатъий риоя қилиш ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этади.
