Фарғонада видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди
2026-06-19 09:45:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти ФВБ томонидан ёқилғи маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, Прокуратура, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бўлими ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Семинарда ёз мавсумида энергетика объектларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, вилоят ҳудудида нефт маҳсулотларининг ноқонуний сақланиши ва савдосининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Семинар якунида соҳада учраётган мавжуд муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, ёқилғи қуйиш шохобчалари раҳбарлари ва масъул ходимларига техника, меҳнат ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди.




