Нукус шаҳрида кўп қаватли турар жойларда ўқув-машғулоти ўтказилди
2026-06-19 09:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Нукус шаҳридаги кўп қаватли турар жойларда юз бериши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ўқув-машғулоти ташкил этилди.
Машғулот давомида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби, қутқарув ишларини ташкил этиш ҳамда хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги амалий жиҳатдан синовдан ўтказилди.









