Қашқадарёда ёқилғи қуйиш шохобчаларида хавфсизликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
2026-06-18 19:45:00 / Янгиликлар

Семинар давомида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган 757 та ёқилғи сақлаш ва реализация қилиш объектида ёнғин, техника ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, ишчи-хизматчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини мунтазам ошириб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, хавфсизлик талабларига амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятлар ҳаётий мисоллар ва видеоматериаллар орқали намойиш этилиб, уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Семинар якунида мутахассислар томонидан соҳада учраётган мавжуд муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, ёқилғи қуйиш шохобчалари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига техника, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига сўзсиз риоя этиш юзасидан тегишли тавсия ва аниқ вазифалар белгилаб берилди.




