Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди
2026-06-18 13:40:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида ёқилғи маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва савдоси билан шуғулланувчи субъектларда ёнғин ҳамда техноген хавфсизлик талабларига риоя этилиши ўрганилди.
Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ёнғин ва техноген хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда профилактик назоратни кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари бошчилигида Тошлоқ тумани ҳудудларида ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.


