ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
2026-06-17 12:00:00 / Янгиликлар

Шунга мувофиқ, ФВВ Академияси ёшларни ўқишга таклиф қилади.
1. Бакалавриатнинг кундузги ва масофавий таълим шаклига:
🔹 Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
🔹 Кимё муҳандислиги;
🔹Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси.
2. Магистратуранинг кундузги ва масофавий таълим шаклига:
🔹Экология;
🔹Кимёвий технология;
🔹Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (кундузги ва масофавий).
Академиянинг бакалавриати ва магистратурасига талабаларни кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2025-йил 13-сентябрдаги 578-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади.
Академиянинг бакалавриати ва магистратурасига талабаларни масофавий таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 3-октабрдаги 559-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади.
Мурожаат учун телефон рақамлари (97) 267-76-27
