Жиззах вилояти ФВБ ишчи гуруҳи томонидан шаҳар-туманлар фаолияти комплекс ўрганилмоқда
2026-06-17 10:50:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари, Шахсий хавфсизлик бўлими катта офицери, Ахборот хизмати бошлиғи ҳамда Тиббиёт хизмати фельдшеридан иборат ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги ўрганиш ишлари Пахтакор тумани ФВ бўлимида амалга оширилди.
Тадбир давомида шахсий таркиб ўртасида коррупция ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишининг аҳамияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ходимларни қийнаб келаётган муаммолар ва мавжуд масалалар ўрганилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Ишчи гуруҳ томонидан қисм ҳудудидаги санитария-гигиена ҳолати кўздан кечирилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юқумли ва мавсумий касалликларнинг олдини олиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар берилди. Ходимларнинг тиббий билимларини оширишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам ташкил этилди.
Бундан ташқари, маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Шу билан бирга хизмат фаолиятига оид ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда иш фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.



