Болалар дам олиш оромгоҳларида болажонлар билан мазмунли ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда
2026-06-16 12:20:00 / Янгиликлар

Машғулотлар давомида болалар китобхонлик ва мутолаа соатлари, мантиқий ҳамда интеллектуал ўйинлар, ижодий расм чизиш ва қўл меҳнати, она Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларни тарғиб этувчи маънавий-маърифий суҳбатлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулотларда фаол иштирок этдилар.
Интерактив усулларда ташкил этилган тадбирлар болажонларнинг билимини мустаҳкамлаш, дунёқарашини кенгайтириш, ижодий ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш билан бирга, уларнинг ёзги таътилини янада мазмунли ва унутилмас лаҳзаларга бой ўтишига хизмат қилди.
Мазкур тадбирлар Республикамиз бўйлаб давом этмоқда.









