Фавқулодда вазиятлар вазири ёнғин-қутқарув спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоасига муваффақият тилади
2026-06-15 16:25:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов ёнғин-қутқарув спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоасига Халқаро турнирда юқори натижаларни қайд этиш бўйича муваффақият тилади.
Терма жамоа жорий йилнинг 16-21 июнь кунлари Белaрус Республикасининг Минск шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ёнғин-қутқарув спортида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа аъзолари сўнгги уч йил давомида Жаҳон чемпионатларида доимий равишда ғолибликни ва совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.




