ФВВ қутқарувчилари "Қамчиқ" довонида ағдарилиб кетган юк автомобили ҳайдовчисига амалий ёрдам кўрсатди
2026-06-15 14:10:00 / Янгиликлар
Кеча, 14-июнь куни тахминан соат 04:20 лар атрофида “Қамчиқ” довонида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарув йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ, бироқ автомобилга ортилган барча юклар йўлга сочилиб кетган.
Ҳайдовчига ёрдам кўрсатиш учун ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув бошқармаси қутқарувчилари етиб келиб, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф этишган.
