Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов армрестлинг спорт тури бўйича Осиё чемпионати совриндори бўлган ФВВ академияси курсанти Ислом Ибодовни тақдирлади
2026-06-15 12:40:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11–12-июн кунлари Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида армрестлинг спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли чемпионатда 20 дан ортиқ давлатлардан спортчилар иштирок этиб, юқори савиядаги беллашувлар ташкил этилди.
Мазкур чемпионатда Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси сафида ФВВ Академияси курсанти Ислом Ибодов ҳам муваффақиятли иштирок этиб, юксак натижаларни қайд этди.
Мусобақа якунларига кўра, 70 кг вазн тоифасида Ислом Ибодов чап қўл баҳсларида фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, ўнг қўл йўналишида ҳам маҳоратли иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди ва бронза медал билан тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб, Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришган ҳамкасбимизни самимий муборакбод этамиз.



