"CАEх" марказида амалий-тактик машғулот ташкил этилди
2026-06-15 11:40:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "CАEх" марказида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича амалий-тактик машғулот ташкил этилди.
Машғулотлар давомида шартли фавқулодда вазият шароитида аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.
