Ўзликни англаш – маънавий ривожланиш пойдевори
2026-06-12 17:55:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Унда буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида фикр юритилди.
Шунингдек, қутқарув қисмлари ва бўлинмаларда тўпланган энг илғор тажрибалар, жанговар тайёргарликда эришилаётган ютуқлар, мамлакатимиз тарихидаги ёрқин воқеа-ҳодисалар тарғиб қилиниб, етакчи мутахассислар, олимлар ва ижодкорлар билан учрашувлар, қутқарув қисмларига ташрифлар уюштирилди.
Бу каби тадбирлар ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.









