Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Қизириқ тумани ҳудудида “Ғалла–2026” ўрим-йиғим мавсуми жараёнлари ўрганилди
2026-06-12 17:55:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида ғалла майдонларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, қишлоқ хўжалиги техникаларининг созлиги ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги назорат қилинди. Шунингдек, ўрим-йиғим ишларига жалб қилинган масъул шахслар ва ишчи-ходимларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш юзасидан тушунтириш ва йўриқномалар берилди.



