Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда
2026-06-12 17:25:00 / Янгиликлар

Ўқув машқида шартли равишда юзага келган фавқулодда вазиятлар сценарийлари асосида амалий ҳаракатлар бажарилмоқда. Жумладан, қутқарувчилар томонидан талафот кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилиб, жабрланганларга тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш, уларни вақтинча жойлаштириш ҳамда зарур шароитлар билан таъминлаш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда.
Машқлар давомида хизматлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, тезкорлик ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар синовдан ўтказилиб, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси амалий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда.









