Тошкент вилояти ФВББ ходимлари томонидан Ўрта Чирчиқ туманидаги сув ҳавзаларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
2026-06-12 14:10:00 / Янгиликлар

Профилактик тадбирлар давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда дам олаётган фуқаролар ва назоратсиз қолган болалар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Катер, гидроскутер ва бошқа кичик ҳажмли сузиш воситалари эгалари билан хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, қутқарув нимчаларидан фойдаланиш ҳамда хавфли маневрларга йўл қўймаслик юзасидан суҳбатлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, тадбирлар давомида соҳа ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларга сабаб бўлувчи омиллар ҳам аниқланиб, қоидаларни қўпол равишда бузган фуқароларга чоралар кўрилмоқда.





