Навоий вилоятида жойлашган “Сармиш” болалар оромгоҳида маънавий-маърифий ва ўқув амалий машғулотлари ўтказилди
2026-06-12 11:45:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, "НКМК" АЖ ва "Навоиюран" ДК объектларида фавқулодда вазиятлар маркази ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ҳамкорлигида Навоий вилоятидаги “Сармиш” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида маънавий-маърифий ва ўқув амалий машғулотлари ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида фидойилик билан хизмат қилиш туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.









