Коррупция ва жиноятчиликнинг олдини олиш — устувор вазифа
2026-06-11 15:55:00 / Янгиликлар

Тадбирлар давомида ходимлар томонидан хизмат интизомига қатъий риоя этилиши, амалдаги қонунчилик талабларини сўзсиз бажариш ҳамда хизмат фаолиятида ҳалоллик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Шу билан бирга, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, хизмат ваколатларидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланишнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларнинг хизмат масъулиятини ошириш, фуқаролар билан мулоқот маданиятини юксалтириш ҳамда хизмат этикаси меъёрларига риоя этиш бўйича тавсиялар берилди.
Тадбирлар доирасида ходимлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур профилактик тадбирларни мунтазам равишда давом эттириш, улар орқали тизимда қонунийлик, хизмат интизоми ва шаффофликни янада мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.









