Пайшанба – ёшлар куни: Янги ғоялар, янги имкониятлар
2026-06-11 15:50:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан ҳудудларда “Раҳбар ва ёшлар”, “Уч авлод” учрашувлари ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказилди. Ушбу учрашувларда фахрийлар, оталиққа олинган ёшлар, волонтёрлар, шунингдек уюшган ва уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди.

Учрашувлар давомида раҳбарлар ўз ҳаёт йўллари, синов ва тажрибалар билан бойиган фаолиятлари ҳақида самимий ҳикоя қилиб, ёшлар билан чин дилдан мулоқот қилдилар. Уларнинг ҳар бир сўзи ёшлар қалбида илҳом уйғотиб, келажакка ишончни мустаҳкамлади. Шу билан бирга, ёшларга ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, билим сари интилиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда жамият ҳаётида фаол ва масъулиятли бўлиб иштирок этиш зарурлиги ҳақида муҳим тавсиялар берилди.









