Хоразм вилояти ҳокимлигида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди
2026-06-11 15:35:00 / Янгиликлар
Хоразм вилояти ҳокимлигида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларда самарали ҳаракат қилиш давлат ҳудудий қуйи тизимининг тайёргарлик ҳолатини комплекс текширувдан ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб, мазкур текширувнинг аҳамияти, уни юқори савияда ташкил этиш ҳамда барча мутасадди ташкилотлар олдида турган устувор вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Таъкидланганидек, текширув жараёнларига вилоятдаги ташкилот, идора ва муассасалар ҳамда муҳим объектлар жалб этилган. Йиғилиш якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, текширув тадбирларини юқори даражада ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.



