Фидойилик ва жасорат намунаси
2026-06-10 19:15:00 / Янгиликлар
Раджабов Фаёзиддин Суяркулович 35 йилдан ортиқ вақт давомида Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида самарали хизмат қилиб келмоқда. У хизмат фаолияти давомида 10 мингга яқин ёнғинни бартараф этишда иштирок этиб, 1000 га яқин инсон ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшган.
Касбига садоқати, жасорати ва юксак масъулияти билан ҳамкасблари ҳамда ёш ходимларга доимо намуна бўлиб келаётган Фаёзиддин Суяркулович халқимиз хавфсизлиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонлардан биридир.
