Ҳудудларда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тадбирлар ташкил этилди
2026-06-10 16:30:00 / Янгиликлар
Сирдарё, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ФВБ ходимлари томонидан чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида дарё, канал, ариқ ва бошқа сув ҳавзаларида профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Тадбирлар давомида белгиланмаган ва чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилаётган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, бундай ҳудудларда чўмилиш инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдириши тушунтирилмоқда.
Шунингдек, сувда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, болаларни назоратсиз қолдирмаслик ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича тавсиялар берилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Ҳаётингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун фақат махсус жиҳозланган ва рухсат этилган чўмилиш масканларидан фойдаланинг!
