“Қаҳрамон хотираси – қалбларда мангу” шиори остида хотира тадбири бўлиб ўтди
2026-06-10 15:45:00 / Янгиликлар
Хоразм вилоятининг Боғот туманида “Қаҳрамон хотираси – қалбларда мангу” шиори остида марҳум қутқарувчи, Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Самандаров Азамат Искандарович хотирасига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда марҳумнинг маҳалладошлари, яқинлари, сафдошлари, синфдошлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этиб, унинг ҳаёт йўли, касбига садоқати, хизмат фаолияти давомида кўрсатган фидойилиги ва инсоний фазилатларини ёдга олдилар.
Тадбир давомида Азамат Самандаровнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан тилга олиниб, унинг қутқарувчилик касбига бўлган садоқати ва жасорати ёш авлод учун ибрат экани таъкидланди.
Қаҳрамонлар хотираси қалбларда мангу яшайди.
