ФВВ Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти Узун туманида қирғоқ мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди
2026-06-10 12:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида жорий йилнинг май ойи охирида кузатилган сел ҳодисалари оқибатлари ҳамда мазкур ҳудудларда сел келиши эҳтимоли мавжуд бўлган хавфли участкаларнинг бугунги ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан ҳудудлар жойига чиқиб ўрганилиб, мавжуд муаммолар ва хавф омиллари таҳлил қилинди.
Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигининг тумандаги масъул раҳбарларига ўз балансидаги канал ва сойлар ўзанларини қисқа муддатларда тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ҳамда профилактик тадбирларни жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Мулоқот жараёнида маҳалла раислари, кўчабошилар ва фаолларнинг таклиф ҳамда мулоҳазалари тингланди. Якунда сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳудудларда ўзанларни тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.



