Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг битирувчиларига тантанали диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди
2026-06-10 10:50:00 / Янгиликлар
Бугун, 10-июн куни Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Амир Темур хиёбони, Амир Темур ҳайкали пойида ФВВ Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг навбатдаги битирувчиларига тантанали диплом топшириш тадбири ўтказилди.

Унда, ФВВ Марказий аппарати вакиллари, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими, Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбарияти, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси масъуллари, соҳа фахрийлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўз ўрнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги битирувчиларга келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилаб қолади.









