Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Оиламиз — келажагимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди
2026-06-09 17:30:00 / Янгиликлар
Унда бошқарма ва унинг таркибий тузилмалари ҳарбий хизматчилари, хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Тадбирлар давомида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш ва ёшларни масъулиятли оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Дастур доирасида давра суҳбатлари, тарғибот учрашувлари, спорт мусобақалари ҳамда психологик машғулотлар ўтказилди. Мутахассислар томонидан оиладаги соғлом муҳит, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти ва низоли вазиятларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, ходимларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган психопрофилактик тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида ҳарбий хизматчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр тиббий кўрик ҳамда маданий ҳордиқ дастурлари уюштирилди. Болалар учун “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” танлови, спорт мусобақалари ва махсус техникалар намойиши ташкил этилди. Якунда фаол иштирокчилар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
