Жиззахдаги болалар дам олиш оромгоҳларида профилактик тадбирлар ташкил этилди
2026-06-09 14:35:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ҳудуддаги болалар дам олиш оромгоҳларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида оромгоҳларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, эвакуация йўлаклари ва чиқиш эшикларининг созлиги, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиблари кўздан кечирилди. Шунингдек, масъул ходимлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, сув ҳавзаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



