Мулоқот ва ечим: фуқаролар ва тадбиркорлар билан сайёр қабул ва очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-09 09:15:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар бош бошқармалари ва бошқарма бошлиқлари томонидан фуқаролар учун сайёр қабуллар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат, таклиф ҳамда муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олиниб, кўтарилган масалаларга амалий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.









