Самарқанд вилояти ФВБ томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-06-08 19:25:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти ФВБ томонидан Жомбой туманида жойлашган йирик ишлаб чиқариш корхонасида қутқарувчиларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқи давомида шартли равишда юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш, жабрланганларни қутқариш, ёнғинни ўчириш ҳамда куч ва воситаларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда синовдан ўтказилди.
Шунингдек, машғулотлар жараёнида қутқарувчиларнинг чаққонлиги, жисмоний тайёргарлиги, махсус техника ва жиҳозлардан унумли фойдаланиш кўникмалари янада мустаҳкамланди.
