Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд бағрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фахрийлари учун унутилмас саёҳат ташкил этилди
2026-06-08 14:35:00 / Янгиликлар

Асрлар қаъридан бугунги кунгача етиб келган тарихий обидалар қаршисида улар юртимизнинг бой ўтмиши, буюк аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос ва миллий қадриятларимизнинг боқийлиги ҳақида яна бир бор мушоҳада юритдилар.
Ҳар бир зиёратгоҳ, ҳар бир қадимий ғишт ва нақшларда халқимизнинг шонли тарихи мужассамдек эди. Фахрийлар Самарқанднинг бетакрор меъморий ёдгорликларини томоша қилар экан, уларда Ватанга муҳаббат, тарихий меросимиз билан фахрланиш туйғулари янада кучайди.
Мазкур саёҳат нафақат мазмунли ҳордиқ, балки авлодлар давомийлиги, миллий ўзлик ва маънавий қадриятларимизнинг юксак ифодаси бўлди. Тарих ва бугунни боғлаган ушбу учрашув фахрийлар қалбида ёрқин таассуротлар ва унутилмас хотираларни қолдирди.





