Наманган вилояти ҳудудидаги ғалла майдонларида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-06-07 19:00:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Наманган туманидаги ғалла майдонларида ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар давомида ўрим-йиғим мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсуми давомида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий ёнғинларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда агрегатларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга далаларда доимий назоратни кучайтириш, ёнғинга қарши воситаларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш, техника ва ускуналарга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ҳамда белгиланган хавфсизлик талаблари ва қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.




