Болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-06-06 18:00:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Поп туманидаги "Офтобча", "Бинафша" ва "Темирйўлчи" болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жараёнда оромгоҳларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати, эвакуация йўлаклари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, болаларнинг мазмунли ва хавфсиз дам олишини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.




