Қамчиқ довони ҳудудида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
2026-06-06 17:20:00 / Янгиликлар

Машғулот давомида шартли равишда юзага келган фавқулодда вазият шароитида тегишли хизмат ва тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий синовдан ўтказилди. Шунингдек, қутқарув бўлинмаларининг жанговар шайлиги, махсус техника ва асбоб-ускуналарнинг тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.
Ўқув машғулоти доирасида фавқулодда вазият оқибатларини қисқа муддатда бартараф этиш, шунингдек, аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.
Мазкур тадбир иштирокчиларнинг касбий маҳорати ва амалий кўникмаларини янада ошириш, тегишли ташкилот ва идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тезкор ва самарали бартараф этишга хизмат қилади.









