Қарши шаҳрида “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасининг республика босқичи якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
2026-06-06 12:00:00 / Янгиликлар
Тадбирда вилоят ҳокими, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, Мактаб ва мактабгача таълим вазири ўринбосари ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идорлар раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Маросим давомида мусобақада фаол ва намунали иштирок этган жамоалар ҳамда иштирокчилар тақдирланиб, уларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир якунида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган бундай мусобақаларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.








